аъзонинг бирини ишдан чиқарган одам ярим товон тўлайди. Чунки ҳадисда «Агар бурун тўла кесилса, бир товон...», «Тил учун бир товон...», «Закар учун бир товон...», «Умуртқа учун бир товон...» дейиляпти. Инсондаги бу аъзолар битталик аъзолардир. Яна Пайғамбар с.а.в. ўша мактубларида: «Икки лаб учун ҳам, икки мояк учун ҳам, икки кўз учун ҳам бир товон» деб туриб, орқасидан: «Бир оёқ учун ярим товон», деяптилар. Инсондаги бу аъзолар иккиталик аъзолар бўлиб, улардан ҳар бири учун ярим товон белгиланяпти. Қомусда сулб, деб, елкадан думғазагача бўлган суякка айтилган. Ундан бел тушунилади. Яна бир қавлда сулбдан мақсад, намликни аъзоларга тарқатиб бериш учун миядан оқиб тушадиган ариқчадаги суюқликдир, белнинг ўзи эмас, дейилган. Бунга ибн Мунзир ривоятидаги Алий р.а нинг: «Агар жимоъдан тўсиб қўйган бўлса, сулб учун ҳам бир товондир», деган гаплари далил қилинган. Лекин шариат ҳужжатлари, агар Қуръон ва суннатда уларнинг шаръий маъноси ворид бўлмаса, саҳобаларнинг гапларига қараб эмас, луғавий маъносига қараб тафсир қилинади. «Сулб» сўзининг ҳам шаръий маъноси ворид бўлмагани учун унинг луғавий маъноси олинади. Инсонда тўрт аъзо борки, улардан ҳар бирига чорак товон тўланади. Улар икки кўзнинг қовоқлари ва киприкларидир. Унда ўнта аъзо борки, улардан ҳар бирига ўндан бир товон тўланади. Улар икки қўлнинг ва икки оёқнинг бармоқларидир. Унда уч аъзо борки, улардан ҳар бирига учдан бир товон тўланади. Улар буруннинг икки коваги ва улар ўртасидаги тўсиқ. Бошқа аъзолар ҳам шу кабидир. Чунки ҳадислар мана шунга далолат қилади. Аъзолар товони борасида келган ҳужжатларни синчиклаб кузатган одам буни англайди. Уларнинг тафсилоти қуйидагича:
Икки кўз: Ҳар икки кўзга шикаст етказилса, бир товон тўланади. Бир кўз учун ярим товон тўланади. Чунки Пайғамбар с.а.в.:
153-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|